Туркманистоннинг барча бюджет ташкилотлари, шу жумладан, нефть-газ соҳаси корхоналарига жорий йил 1 декабридан бошлаб штатлар сонини 30 фоизга қисқартириш ҳақида топшириқлар келди. Бу ҳақда, «Хроники Туркменистана» нашрига асосланиб, EADaily хабар бермоқда.
Фақат ўрта мактабларда ўқитувчилар сони қисқармайдиган бўлди. Шу билан бирга, мактаб директорларига пенсия ёшига етган ўқитувчиларни ишдан бўшатиш топширилди.
Бундан ташқари, таълим вазирлиги болалар боғчаларининг бир қисмини ёпиш ҳақида кўрсатма берди.
Изоҳ (0)