Расмий Пхеньян АҚШ ва Жанубий Корея томонидан 4–8 декабрь кунлари ўтказиладиган Vigilant ACE ҳарбий машғулотларини провокация сифатида баҳолади ва бу ядровий урушга сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Баёнот «Нодон синмун» газетасида чоп этилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бу КХДРга қарши очиқ ва тотал провокациядир, бу ҳар қандай лаҳзада ядровий урушга сабаб бўлиши мумкин», — дейилади мақолада.
«КХДРга қарши қаратилган машғулотлар ўз жонига қасд қилиш мисоли аҳмоқона қадам бўлади», — таъкидланади баёнотда.
Изоҳ (0)