Афғонистон жанубида 50 миллион долларлик наркотик моддалар партияси ушлаб қолинди. Бу ҳақда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги бирлашган ҳарбий гуруҳи қўмондони Жон Николсон баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Айтилишича, Афғонистонда етиштириладиган афюннинг жаҳон бозоридаги улуши 85 фоизга яқинлашади. Наркотик харидидан тушган даромад «Толибон» гуруҳини молиялаштиришга сарфланади.
Ер усти рейдлари ва авианазорат босқичларидан иборат операция 19 ноябрь куни ўтказилди. Унинг давомида героин ишлаб чиқарувчи лаборатория ва заводлар йўқ қилинди.
Қўлга олинган афюн захиралари йўқ қилинади.
Изоҳ (0)