Покистон пойтахти Исломободдаги масжидга мотоцикл минган номаълум шахслар ҳужум қилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Полиция манбаларига қараганда, мотоциклчилар масжидга яқинлашиб, бетартиб ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган. Жами 15 та ўқ узилган.
Полиция воқеа жойини ўраб олди, жиноятчиларни ушлаш операцияси ўтказилмоқда.Ҳозирча ҳужум ортида ким тургани номаълум.
Изоҳ (0)