Телебошловчи Андрей Малахов Биринчи каналдан кетиши сабабларига аниқлик киритилган, шоуменнинг ўзи вазият ҳақида бир неча марта ҳикоя қилганлигига қарамасдан, инсофсиз фуқаролар мазкур мавзуни муҳокама қилишда давом этмоқда, деб ёзади 7MedNews.
Жумладан, бироз вақт аввал тармоқда Андрей Малахов Биринчи каналдан ишдан бўшатилганлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқала бошлади. Фирибгарлар «Андрей Малахов эфирга чиқишига рухсат берилмаган можароли дастур туфайли ишдан бўшатилганлиги»ни таъкидламоқда.
Сюжетда гўёки барча нуқсонлардан бутунлай халос қилишга қодир аллақандай «мўъжизали таъсир қилувчи крем» ҳақида сўз юритилади. Андрей Малахов бу каби рекламалар билан ҳеч қачон ишламагани, қолаверса, бундай кремнинг мавжудлигидан бехабар эканлигини маълум қилди.
«Ушбу маълумот жойлаштирилган ўнта сайтни агентим билан йўқ қилдик. Бироқ улар кейинги кун яна пайдо бўлмоқда», — дейди Андрей Малахов.
Телебошловчи виртуал фирибгарлар унинг номидан даромад қилаётганини билдириб, уларга ишонмасликка чақирди.
Изоҳ (0)