Ангрен шаҳрида маъмурий ва жиноят ишлари бўйича шаҳар судларининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
Республика президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи суд-ҳуқуқ тизими моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ҳудудларда янги суд бинолари қурилмоқда, мавжудлари реконструкция қилинмоқда.
«Замонавий ва муҳташам суд биносида ‘Бойсун омад қурилиш’ масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 3 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, — дейди Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Ғ. Эргашев. — Бинода маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар учун мўлжалланган алоҳида уч суд зали, ходимлар ва фуқароларни қабул қилиш хоналари мавжуд».
Изоҳ (0)