Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом эттирди, деб хабар беради ЎзА.
Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалаларни муҳокама қилди.
Олий даражадаги учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)