Россиянинг Сурияда турган ҳарбий кучлари сони қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов баёнот берди, деб хабар қилади «НТВ» телеканали.
Бир муддат илгари Россия, Туркия ва Эрон президентлари Сочида ўтган учрашув доирасида Сурия ихтилофини ҳал этиш борасида келишувга эришган эди.
Бу хабарга изоҳ бераркан, Герасимов россиялик ҳарбийларнинг бир қисми Суриядан чақириб олиниши мумкинлигини айтди.
Изоҳ (0)