Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Европа Чемпионлар Лигасидаги қоқилишсиз юришини давом эттирди.
Голландияда «Фейеноорд» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган «шаҳарликлар», жавоб ўйинида 1 та гол фарқи билан зафар қучди. Беллашув якунига 2 дақиқа вақт қолганида Раҳим Стерлинг жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.
Шу тариқа «Сити» 5 та ўйинда 15 очко жамғариб, 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Ҳозиргача 4 тадан ўйинда майдонга тушган «Юнайтед» ва «ПСЖ» клублари ҳам очко йўқотиб улгурмаган.
Гуруҳдаги иккинчи беллашувда Неаполнинг «Наполи» клуби «Шахтёр»дан аламини олди. Томонларнинг Украинада кечган ўйинида «кончилар» 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб ўйинида «Наполи» йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шахтёр» сўнгги турни ўз уйида «Сити»га қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги 1 очко ҳам украин клубини плей-офф сари етаклайди. «Сити» аллақачон гуруҳ пешқадамлигини ҳал қилиб қўйган. «Наполи» кейинги босқичга йўл олиши учун «Шахтёр» мағлуб бўлиши, ўзи эса ғолиб чиқиши керак бўлади.
Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳи. 5-тур ўйинлари 21 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)