Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган олти чарм қўлқоп устаси Россиядаги халқаро турнирга жўнаб кетди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Белоярск шаҳри мезбонлигида ўтадиган турнир бугун — 22 ноябрь куни старт олади ва 27 ноябрга қадар давом этади. Ўзбекистон терма жамоаси шарафини мусобақада Ҳасанбой Дўстматов, Жасур Латипов, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Санжар Турсунов ҳимоя қилади.
Исроил Мадримов ноябрнинг биринчи 10 кунлигида ҳам Россиядаги турнирда қатнашиб, -75 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ва мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилганди. Санжар Турсунов эса ўша турнир финалида мағлуб бўлиб, кумуш медалга эга чиққанди. Улар билан бирга Россияга бориб, Исроил каби олтин медални олган Шунқор Абдурасулов бу сафар рўйхатга кирмаган.
Изоҳ (0)