Фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида давом эттираётган швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович ўз мамлакатида 10 йил деганда йил футболчиси бўла олмади.
Погба ва Ибраҳимович қайтди: «Юнайтед»да йирик ғалаба. «Тоттенҳэм»дан бошқа барча етакчига омад келтирган тур
Кетма-кет 10 йил давомида Швеция футбол жамоатчилиги энг яхши деб айнан Ибраҳимовични кўрсатиб келаётганди. Энди эса унинг ўрнини Андреас Гранквист эгаллади. Россиянинг «Краснодар» клубида тўп тепаётган Гранквист овоз беришда ҳаммадан кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлди.Ўтган мавсум сўнгида Ибраҳимович жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққач, унинг ҳатто қайси клубда тўп суриши ҳам сўроқ остида бўлиб келаётганди. Якунда «Манчестер Юнайтед» швед ҳужумчисига яна 1 йиллик шартнома таклиф қилди ва Златан танаффусдан кейин илк бор 18 ноябрь куни майдонга қайтди. У АПЛ 12-туридан жой олган «Ньюкасл»га қарши беллашувнинг 77-дақиқасида кўриниш берди.
Бу вақт давомида эса Швеция термаси кичик мўъжиза кўрсатди. ЖЧ—2018 саралашини Ибраҳимовичсиз ўтказган жамоа гуруҳ босқичида Голландияни қолдириб кетди. Плей-оффда эса Италия термасини мундиалсиз қолдириб, Россия чиптасига эга чиқди. Айнан мана шу муваффақият Андреас Гранквистга қўл келди.
Гарчи Златан саралашда тўп сурмаган ва Швеция термаси билан хайрлашган бўлса-да, кутилмаган муваффақиятдан кейин унинг Жаҳон Чемпионатида ўйнаш учун яна бош жамоага қайтиши таҳмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)