Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Испанияда Autobahn Tank & Rast Gruppe GmbH & Co компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон томони Германия компаниясини мамлакатдаги йўлбўйи инфраструктурасини яхшилашга жалб этмоқчи, деб хабар беради «Kommersant.uz».
Autobahn Tank & Rast Gruppe GmbH & Co компанияси концессия тариқасида уларга топширилиши мумкин бўлган трассаларни ўрганиб чиқади, шундан сўнг йўлбўйи инфраструктурасини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини беради.
Компания вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, сервис зоналари яратиш ёки лойиҳавий ечимлар учун инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқади.
Йўлбўйи инфратруктурасини ривожлантириш дастурида меҳмонхоналар, қаҳвахоналар, дўконлар, тамаддихоналар қурилиши, шунингдек, банкоматлар ва ўйин аппаратлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистонга Sanifair тизими технологияларининг берилиши кўриб чиқилди. Sanifair — ёқилғи қуйиш шохобчалари, темир йўл вокзаллари ва савдо мажмуаларидаги санитария-гигиена узеллари.
Учрашув якунларига кўра ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Изоҳ (0)