Ливан президенти Мишель Аун унинг мамлакати бошқа араб давлатларидаги ихтилофлар учун жавобгар эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ливан араб давлатларида рўй бераётган ихтилофлар учун жавобгар эмас. У ҳеч кимга ҳужум қилгани йўқ ва бу ихтилофлар учун сиёсий барқарорлиги ва хавфсизлигини тўлов сифатида келтиролмайди», — деди у Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абулғайт билан Байрутда бўлиб ўтган учрашувда.
Ливандаги вазият 4 ноябрь куни мамлакат бош вазири Саъд Ҳаририй ар-Риёдга ташрифи чоғида кутилмаганда истеъфога чиқишидан сўнг ўткирлашиб кетди. Ҳаририй «Ҳизбуллоҳ» шиа жанговар ҳаракати ва Эронни Ливанда ва араб давлатларида ихтилоф келтириб чиқаришда айблади. Шунингдек, унга қарши суиқасд тайёрланганини баён қилди.
Изоҳ (0)