Кучли бешлик миллий чемпионатлари орасида Италиянинг «Беневенто» клуби ўзига хос антирекорд ўрнатди. Клуб мавсумдаги дастлабки 13 та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берди.
Мана шу 13 та беллашувда «Беневенто» ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди. Рақиблар постига эса 6 бор йўл топди. Жамоа А сериянинг ҳеч бир ўйинида 1 тадан ортиқ гол уришни эплай олмаган.
Бунгача ТОП-5 чемпионатларидаги антирекорд «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлиб турганди. «Манкунианлар» 1930 йилги мавсумни кетма-кет 12 та мағлубият билан бошлаганди. «Беневенто» эса «қизил иблислар»ни мана шундай «қора мақом»дан қутқариб қолди.
Изоҳ (0)