Бухорода 19 ёшли ўсмир ўз бувисига тегишли қимматликларни ўғирлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Айтилишича, 19 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга 1943 йилда туғилган нафақадаги Султонова Мухаррам Ҳайдаровна мурожаат қилиб, уйига номаълум шахс кирганини, 20 миллион сўмлик тилла занжир 500 минг сўмлик учта тилла зиракни ўғирлаб кетганини билдирган.
Ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноятни жабрланувчининг 1998 йилда туғилган набираси Ибрагимов Шахризод Шералиевич содир қилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)