АҚШдаги энг йирик стадионлардан бири — Georgia Dome 20 ноябрь куни портлатиб юборилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
71250 томошабинга мўлжалланган аренани портлатиш учун 2,5 тонна портловчи модда талаб қилинди. Жараён жами 15 секунд вақт олди. 12 секунддан сўнг том йиқилди, деворлар вайрон бўлиши уч секунд талаб қилди.
1992 йили очилган Georgia Dome АҚШдаги энг йирик усти ёпиқ стадионлардан бири эди. Энди унинг ўрнига Mercedes-Benz Stadium аренаси қурилади. Унда «Атланта Фальконс» (америкача футбол) ва «Атланта Юнайтед» (футбол) жамоалари ўйнайди.
Янги стадион қиймати 1,6 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Янги арена эскисининг ўрнидан 100 метр нарироқда қад кўтаради. Mercedes-Benz Stadium’га зарар етмаслиги учун портлаш чоғида ареналар ўртасида беш қаватли бино баландлигидаги экран тортиб қўйилди.
Изоҳ (0)