2016 йили Европа Иттифоқи мамлакатлари йўлларида рўй берган ЙТҲлар оқибатида 25 624 киши ҳалок бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан 500 кишига камроқ, деб хабар беради «Европейская правда».
Қурбонларнинг энг катта қисми Францияга тўғри келади (3477), ундан кейинги ўринларда Италия (3283), Германия (3206) ва Польша (3026) турибди.
Киши бошига ҳисоблаганда, энг паст кўрсаткичларни Швеция (миллион кишига 27 қурбон), Буюк Британия (28), Нидерландия (32), Дания (37), Германия, Ирландия ва Испания (39 кишидан) қайд қилди.
Изоҳ (0)