Буюк Британия Европа Иттифоқининг 14–15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида Brexit доирасидаги молиявий мажбуриятлари юзасидан таклифлар киритади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Биз Евроиттифоққа мазкур саммит чоғида таклифимизни киритамиз», — деди Британия молия вазири Филип Хаммонд.
Ўтган ҳафта мамлакат бош вазири Тереза Мэй Евроиттифоқ етакчилари билан Гётеборг саммитида учрашиб, Британия 16 ойдан сўнг блокдан чиқиш пайти қанча пул тўлаши кераклиги масаласини ҳал қилишга яна бир бор уриниб кўрди.
Изоҳ (0)