АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва собиқ давлат котиби, 2016 йилги президентлик сайловлари номзоди Ҳиллари Клинтон Ирвингдаги Toyota Music Factory фестивалидаги музокарада қатнашди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Бир неча дақиқа ўтган йилги сайлов воқеалари, жумладан, Россиянинг бу жараёнга аралашганлиги тахминини муҳокама қилишга бағишланди.
Клинтон саҳнада чиқиш қила туриб «Владимир Путин — демократиямизнинг ички таҳдиди ва миллий хавфсизликка таҳдид» эканлигини маълум қилди.
«Улар (руслар) Америкада адоват уруғини сочди, биз эса ўзимизни ҳимоя қилишда жуда сустлик қилдик», — деб таъкидлади у.
Аввалроқ АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс АҚШ Конгресси Вакиллик палатасида Дональд Трампнинг сайловолди компаниясида ишлаган вақтдаги Россия билан алоқалари ҳақида янги кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)