Париждан шимолроқдаги Сарсель шаҳрида полициячи уч кишини отиб ташлади. Яна уч киши яраланиб, шифохонага ётқизилди. Воқеа 19 ноябрь куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Le Parisien.
Отишма натижасида полициячининг рафиқаси, онаси ва синглиси яраланди, рафиқасининг отаси, шунингдек, икки қўшниси ҳалок бўлди. 31 ёшли ҳуқуқ-тартибот идораси ходимининг ўзи жонига қасд қилди, воқеа жойига етиб келган полициячилар унинг танасини уй боғидан топди.
AFP маълумотларига қараганда, шу воқеадан бир муддат илгари рафиқаси йигитни ташлаб кетишини айтган. Айни пайтда терговчилар фожиага маиший келишмовчилик сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)