1 декабрь куни Россия—2018 мундиали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирни бошловчи сифатида собиқ футболчи Гари Линекер ҳамда россиялик телебошловчи Мария Командная олиб боради.
Мазкур икки бошловчига Никита Симонян ёрдамчилик қилади. Шунингдек, яна 7 ассистент бахтли 32 жамоанинг бўлажак рақибларини аниқлаб беради.
Футболчи сифатида икки бор мундиалда тўп сурдим. Энди эса унинг қуръа натижаларини эълон қилувчига айландим. Англияга кимлар рақиб бўлишини ўйлашнинг ўзи азоб. Шундай экан, қуръа мен учун нақадар ҳаяжонли эканини тушуниб олаверинг.Мария Команднаяни эса МДҲда яхши билишади. У «Московская Новости» газетасига постларини тақдим этиб турарди. Кейинроқ «Россия 2» телеканалида футбол мавзусидаги «Аёллар нима истайди» кўрсатувини эфирга олиб чиқди. «Дождь» каналида эса «Спорт на Дожде» лойиҳасини қилди.Гари Линекер, собиқ футболчи
Красногорскдан бўлган бу аёлнинг Катерина Кирильчева билан ҳамкорликда тайёрлаган «90х60х90» лойиҳаси анча машҳур бўлганди. Шунингдек, у Ванкуверда ўтган қишки Олимпиада вақтида «Биринчи канал» учун чиқишлар қилди.
Қуръа уникал ҳодиса. Миллионлаб одамлар нафас чиқармай, уни кузатади. Ахир Жаҳон Чемпионати айнан қуръадан кейин старт олади. Бу каби муҳим маросимда ишлаш мен учун шараф.Қуръа маросими Москвадаги Кремль саройида бўлиб ўтади.Мухлисларга Россия нақадар чиройли эканлигини кўрсатишни истайман.
Мария Командная, телебошловчи
Изоҳ (0)