Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукумати билан келишувни денонсация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Келишувга биноан, Қирғизистон Қозоғистондан Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш доирасида 100 миллион доллар техник ёрдам олиши керак эди, деб хабар беради Uz24.
Президент имзолаган ҳужжатга биноан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган қатор баённомалар амалдан чиқарилди. Қонун Жўқорғу Кенеш томонидан 9 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, расман чоп этилган кунидан эътиборан кучга киради.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда Қозоғистон ҳукуматини келишув ва баённомалар денонсациясидан бохабар этиш топширилди.
Қирғизистон томонининг айтишича, Қозоғистон ҳукумати бу пулларни мамлакатга ажратмаган, шу боис келишувни бекор қилиш қарорига келинган.
Изоҳ (0)