«Ўзбекистон почтаси» АЖ пластик карталар орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини очди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
«Мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари бўйича шуни маълум қиламизки, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталаридан амалга ошириш мумкин», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)