БАА ва Қатар футболи раҳбарияти билан учрашиб, меморандум имзолаган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов, энди Жанубий Кореяда меҳмон бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Сеул шаҳрида Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси президенти Чун Мун Гу билан учрашув ўтказган. Бунда ҳар икки мамлакат футболи ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масаласи кўриб чиқилган.
Эндиликда ҳар икки мамлакат футболи вакиллари ўқув курсларида тажриба алмашиши, ўзаро семинар ва конференциялар ўтказиши, турли ёш термалари иштирокида мусобақалашиши мумкин бўлади. Ҳамкорлик маркетинг, менежмент, реклама, футбол мактаблари, машғулот жараёнлари масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Сеулдаги учрашувдан сўнг Умид Аҳмаджонов Токиога йўл олган. Япония пойтахтида у мамлакат футболи раҳбарияти билан учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)