Жанубий Корея Сербия билан, Қатар Исландия билан дуранг ўйнади. Япония Бельгиядан енгилди
ФИФА кунларидан унумли фойдаланган Осиё мамлакатлари халқаро ўртоқлик ўйинларида 14 ноябрь куни ҳам майдонга тушди.
Ўтган ҳафта ўз майдонида Колумбияни таслим қилган Жанубий Корея, бу сафар Сербия билан дуранг ўйнади — 1:1. ЖЧ—2018 иштирокчиси бўлган серблар тўрт кун олдин Хитойдан ғалаба билан қайтганди — 2:0. Чин ўлкаси вакиллари эса бу сафар аксинча, Колумбияни меҳмон қилди ва ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборди.
Япония эса 4 кун ичида икки кучли терма билан куч синашди. Аввалига Бразилиядан 1:3 ҳисобида енгилган кунчиқар юрт термаси, бу сафар Бельгияга имкониятни бой берди — 0:1. Ўйиндаги ягона гол «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку томонидан урилди. Бельгиянинг ўзи тўрт кун олдин Мексика билан жанговор дуранг ўйнаганди — 3:3.
Изоҳ (0)