Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан табиий газ ва электр энергияси нархлари оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 14 ноябрдаги қарорида белгилаб қўйилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 апрелдан табиий газ нархи 10 фоизга, электр энергия нархи эса 12 фоизга оширилади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ҳукуматининг айнан шу қарори билан 15 ноябрдан бошлаб бензин нархлари ошириладиган бўлди.