Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли фуқаро «Флешка» («Малика») технобозоридаги дўкондан умумий қиймати 132,5 миллион сўм бўлган қурилмаларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда, Шайхонтоҳур туман ИИБга асосланиб, UzNews хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 1993 йилда туғилган гумонланувчи дўкон қулфини бузиб, у ердан умумий қиймати 132 559 000 сўм бўлган 184 дона телефон қурилмаларини ўғирлаган.
Ҳозирги вақтда гумонланувчи қўлга олинган, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси ва 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этишларича, гумонланувчи муқаддам судланган. Айнан қайси модда бўйича судланганига UzNews хабарида аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)