Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 14 ноябрь куни Испания Сенати раиси биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, учрашув давомида Ўзбекистон—Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Изоҳ (0)