Замбия пойтахти Ливингстонда дайди фил икки сайёҳни ўлдирди, деб ёзади «РБК» маҳаллий полиция вакилига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, фил ўзига яқинлашиб, у билан суратга тушмоқчи бўлган бельгиялик 55 ёшли аёлни ва нидерландиялик 64 ёшли эркакни ўлдирган. Аёлнинг филга ўта яқин келгани унинг жаҳлини чиқарган ва у аёлни тепиб янчишни бошлаган. Бошқа сайёҳ аёлга ёрдам бермоқчи бўлган, аммо у ҳам жониворнинг оёқлари остида қолган.
Маҳаллий ёввойи табиат департаменти маълумотларига кўра, Замбияда ёввойи ҳайвонлар ҳужуми натижасида ҳар йили юзлаб одамлар ҳалок бўлади. Сайёҳлар ҳам маҳаллий фауна вакиллари ҳужумидан ҳимояланмаган.