Американинг онлайн тарзда такси буюртириш хизмати — Uber япон конгломерати SoftBank билан ўз акциядорлик улушини сотиш борасида келишувга эришди, деб ёзади «ТАСС» NYT’га таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, SoftBank раҳбарлигидаги инвесторлар консорциуми компания акцияларининг камида 14 фоизига эга бўлади. Бунда гап сервис инвесторлари ва ходимларига тегишли бўлган бор қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ҳақида ҳам, қайта чиқарилаётган Uber акциялари (қиймати 1 миллиард долларга яқин)ни сотиб олиш ҳақида ҳам бормоқда. Айни пайтда Uber 68,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)