Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан АҚШ президенти Дональд Трамп «қандайдир сабабга кўра» Россия етакчиси Владимир Путиндан «қўрқиб қолган» бўлиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Жаноб Трамп россияликларга нисбатан қилаётган иши — ё соддалик, ё нодонлик, ё бўлмаса, қўрқув», — деди у.
Шу билан бирга, АҚШ Миллий разведкаси собиқ директори Жеймс Клэппер айтишича, унинг фикрига кўра, «хитойликлар ҳам, россияликлар ҳам ўзларини Трампдан фойдаланиб қолиши мумкин деб ўйлайди».
Изоҳ (0)