Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойларда ҳокимиятлар билан бирга Қуръонни ва араб тилини ўрганиш бўйича пулли курсларни очади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Курслар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари қошида очилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи 13 ноябрь куни имзоланди.
Ҳужжатда таъкидланишича, курслар 1 декабрдан бошланиб, олти ой давом этади. Таълим олиш нархи — 1500000 сўм.
Бундан ташқари, битта гуруҳда таҳсил олувчилар сони 15 кишидан ошмаслиги белгиланди. Гуруҳлар кўпи билан тўрттагача ташкил этилиши мумкин.
Изоҳ (0)