Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида машина олиб беришни ваъда қилиб, одамларни алдаган фирибгар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Айтилишича, туманда яшовчи 1991 йилда туғилган Шодибек Хошимов таниши, уй бекаси, 1965 йилда туғилган Сайёра Эралиевани «Matiz олиб бераман» деб алдаб, ундан 24 миллион сўм пулни олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)