Суриядаги ихтилоф ерларидан қутқариб олинган қирқдан ортиқ одам — 12 аёл ва 29 бола махсус рейс билан Чеченистон пойтахти Грознийга олиб келинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Етиб келганлар орасида Ўзбекистоннинг икки ва Қозоғистоннинг беш фуқароси бор. Қолганлар Россиянинг Чеченистон, Ингушетия, Доғистон ва Бошқирдистон республикалари вакилларидир.
Суриядан Россия ҳамда МДҲ фуқаролари бўлмиш аёллар ва болалар иккинчи марта олиб чиқилиши. 21 октябрь куни Хмеймимдан Грознийга етти аёл ва 14 бола олиб келинган эди.
Бу сафар қариндошлар самолёт трапи олдига қўйилмади. Чеченистонлик олий мартабали амалдор Хеда Саратова бундай қарорни шифокорлар қабул қилганини тушунтирди, негаки ихтилоф зонасидан келганларда силга йўлиқиш ҳолатлари кузатилган.
Гуруҳга Чеченистон раҳбарининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги вакили Зиёд Сабсабий ҳамроҳлик қилди. Тиббий кўрик ва божхона расмиятчилигидан сўнг улар қариндошларига топширилади.
Изоҳ (0)