GoPro экшен-камераси қайноқ лава оқими остида қолиб кетди, аммо ишлашда давом этди. Олинган видеолавҳа YouTube’даги PetaPixel каналида чоп этилди. Беш кун ичида ролик 1,3 миллион марта томоша қилинди.
Камера эгаси Эрик Сторм Гавайидаги вулқонларга хусусий экскурсиялар ўтказувчи компанияга бошчилик қилади. Унинг ҳикоя қилишича, бир ярим йилча муқаддам лава видеога олишга қарор қилган. Аммо қайноқ кўчки остида қолган аппарат ёниб кета бошлади. Уни амаллаб чиқариб олган Сторм дастлаб камера қайтиб ишлашига ишонмаган эди. Кейинчалик у ишлаётганини, хотира картасига ҳам зиён етмаганини кўрди.
PetaPixel порталида, шунингдек, зарарланган GoPro камераси суратлари жойлаштирилди.
Изоҳ (0)