Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан APEC саммити доирасидаги учрашуви нега амалга ошмай қолганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ростанам протокл хизматлар ва бошқа каналлар бўйича алоҳида тўла форматли учрашувни келишишга уринган эдик. Мавжуд оддий дипломатик амалиётга кўра, олий даражадаги учрашувлар навбатма-навбат ҳар бир томон ҳудудида ташкил этилади. Қоидага мувофиқ, томонлар бир-бирига турли муқобил вариантларни таклиф этади, негаки давлат раҳбарларининг графиги ҳар доим банд бўлади», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон вакиллари учрашув вақти ва жойини таклиф этди, аммо бу таклиф Россия томонига мос келмади.
Песков Гамбургда учрашув АҚШ ҳудудида ўтганини, бу сафар учрашув Россия томонида ўтиши лозим бўлганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)