ФИФА кунларидан унумли фойдаланган терма жамоалар халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида майдонга тушишда давом этди.
ФИФА кунлари. Мексика Бельгияга 3 та гол урди, Лукаку дублга эришди. Инглизлар немисларни енга олмади
Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун аҳамиятли ўйинлар 11 ноябрь куни ҳам бўлиб ўтди. ЖЧ саралашида Италия термасини гуруҳда қолдириб кетган Испания, Коста-Рика устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Коста-Рика термаси CONCACAF саралашини Мексикадан кейин 2-ўринда якунлаб, Россия мундиалига йўл олганди.Ўзбекистонлик рефери Шерзод Қосимов Қатар — Чехия ўйинини бошқаришга таклиф этилганди. Мазкур беллашувда чехияликлар 1:0 ҳисобида устун келди. Бу икки мамлакат Россия—2018 мундиалидан четда қолганди.
Изоҳ (0)