«Россия темир йўллари» компанияси 2019 йилдан Ўзбекистон ва Тожикистондан ушбу мамлакатлар темир йўллари рефрижераторли составидаги импорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тарифига 50 фоизлик чегирма жорий этади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ушбу чоралар компания бошқарувининг тегишли қарори асосида кўрилмоқда.
Бошқарув қарорида айтилишича, амалдаги импорт етказмалари тарифига 0,5 туширувчи коэффициенти жорий этилади. Ушбу коэффициент амал қилиши шарти сифатида «Россия темир йўллари» Ўзбекистон ва Тожикистонга тегишли, етказма чоғида фойдаланилган рефрижераторли составдан фойдаланиш тўловидан озод этилиши кўрсатилган.
«Коэффициент белгиланган тартибда 2018 йил 31 декабридан кучга киради», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)