Биологлар сурункали чарчоқ синдроми ҳақиқий хасталик эканлигининг навбатдаги далилларини топди ҳамда юз минглаб АҚШ армияси фахрийларида кузатиладиган «Ироқ уруши синдроми» ҳам касаллик бўлиши мумкинлигига айрим далиллар келтирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз сурункали чарчоқ синдроми ҳамда ‘Форс кўрфази синдромиънинг икки кўринишидан азият чекадиган мижозлар мияси барқарор тарзда ишлаб чиқарадиган уч молекула тўпламини аниқладик. Бу янгилик, шубҳасиз, ташувчиларни хурсанд қилади, негаки уларга кўпинча бундай касаллик йўқлигини, муаммо руҳият билан боғлиқлигини айтишади», — деди Жоржтаун университети (АҚШ) вакили Жеймс Баранюк.
Охирги йилларда тиббиёт ходимлари сурункали хасталик синдромидан азият чекаётган одамлар сони ошиб бораётганини қайд қилмоқда. Кўпчилик мижозларда уйқусизлик, чарчоқ ва бош оғриғи кузатилади. Шу пайтгача бу синдром сабабларини аниқлашнинг имкони бўлмаган эди, шу боис у руҳият билан боғлиқлиги айтиб келинар эди.
Изоҳ (0)