АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) доирасидаги мавжуд муносабатлар Вашингтон манфаатларига зид келади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«БСТ бизга адолатсиз муносабатда бўлмоқда», — деди у Осиё – Тинч океани иқтисодий саммитидаги чиқишида.
Трамп АҚШ «муттасил савдо суиистеъмоли»га ортиқ чидамаслигини ҳамда адолатли ва ўзаро тенг савдо сиёсати принципларини талаб қилади. Унинг фикрича, олдин савдо адолатсиз принципларга асосланган ва бу АҚШга зиён келтирган.
«Биз ортиқ бунга йўл қўймаймиз», — деб ваъда берди Оқ Уй хўжайини.
Изоҳ (0)