Буюк Британия ҳукумати Европа Иттифоқидан ажралиб чиқишнинг аниқ муддатини қонунчилик даражасида белгилаб қўяди. Бу ҳақда Brexit масалалари вазири Дэвид Дэвис баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Унинг сўзларига қараганда, қиролликнинг Иттифоқ таркибидан чиқиши 2019 йил 29 март куни Лондон вақти билан соат 23:00 да содир бўлиши мумкин.
Олдинроқ Британия Евроиттифоқни Brexit бошланганидан роппа-роса икки йил ўтиб тарк этмоқчилиги маълум қилинган эди.
«Биз жамоатчилик вакиллари ва парламент аъзоларига қулоқ тутиб, ҳар қандай чалкашликлар олдини олиш учун аниқлик киритдик», — деди Дэвис.
Изоҳ (0)