Вьетнам марказий қисмига ёпирилган «Дамри» тайфуни қурбонлари сони 106 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ 60 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Бундан ташқари, 200 га яқин одам жабрланди, 25 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
49 сув омбори ёмғирлар оқибатида тошиб кетди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фожиа муносабати билан Вьетнам президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этган эди.
Изоҳ (0)