Суриянинг офиси Туркияда жойлашган Qasioun ахборот агентлиги мухбири Хама вилояти шарқидаги Серха қишлоғида танк томонидан ўққа тутилди. У воқеани видеога олиб, роликни YouTube’да эълон қилди.
Роликка берилган изоҳда «режимнинг чет эл жангарилари томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлари» қишлоққа томон силжимоқчи бўлгани, аммо муваффақиятга эриша олмагани, бунинг натижасида мухолифат Хама шимоли-шарқидаги бир қанча аҳоли яшаш пунктларини назорат остига олгани айтилади.
Жангда қайси томоннинг зирҳли техникаси иштирок этгани айтилмаган. Маълумки, Сурияда нафақат ҳукумат қўшинлари, балки мухолифат ва ҳатто жангарилар ҳам зирҳли техникага эга.
Изоҳ (0)