Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 7 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан берган қўшма матбуот анжуманида Сеул ва Вашингтон Жанубий Корея баллистик ракеталари жанговар каллаклари қувватини чеклашни бекор қилиш юзасидан келишувга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жанубий Корея ва АҚШ раҳбарлари ракеталар жанговар зарядлари бўйича чекловни бекор қилиш бўйича якуний келишувга эришди», — маълум қилди Мун Чжэ Ин.
Унинг сўзларига қараганда, икки мамлакат Жанубий Корея ҳудудида жойлаштирилган АҚШ стратегик кучлари миқдорини ошириш юзасидан келишувга эришган.
Ниҳоят, Жанубий Кореяда ҳарбий разведканинг илғор воситаларини зудлик билан ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Изоҳ (0)