Лондонда 6 ноябрь куни 2017 World Tourism Award мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Туризм соҳасининг ушбу нуфузли мукофоти Руанда президенти Поль Кагамега топширилди, деб хабар беради Independent Uganda.
Ташкилотчиларнинг фикрича, Кагаме ушбу мукофотга муносиб иш қилган.
«У ярашув сиёсатини юритди, туризмни қўллаб-қувватлади, ёввойи табиатни муҳофаза қилди, иқтисодий ривожланишга эътибор берди, бунинг натижасида меҳмонхоналарга инвестициялар киритилди, Руанда Африкадаги етакчи туристик йўналишлардан бирига айланди», — дейилади ютуқ формулировкасида.
2010 йилдан буён Руанданинг туризмдан оладиган даромади икки баробарга ўсиб, йилига 200 миллион доллардан 400 миллион долларга етди. 2016 йили мамлакатга 1,3 миллион киши ташриф буюрди.
Кагаме туризм ўсишида RwandAir авиакомпаниясининг ривожланиши муҳим рол ўйнаганини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, мамлакат билан Marriott ва Radisson Blu сингари етакчи меҳмонхона тармоқлари ҳамкорлик қилмоқда. 2017 йили World Travel Awards ташкилотчилари Руандани Африкадаги энг асосий туристик йўналиш деб тан олди.
Изоҳ (0)