Вазирлар Маҳкамасининг 5 июндаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 356-сонли қарорига мувофиқ Туризм қўмитасининг бош офиси манзили ўзгартирилди. Бу ҳақда қўмита сайтида маълум қилинди.
Хабарномада айтилишича, тузилма моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, соҳа вакиллари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уй манзилда жойлашган бино Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси балансига ўтказилди.
Шу муносабат билан қўмита томонидан янги бинога босқичма-босқич кўчиш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида «ягона дарча» тамойили асосида қўмита томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари фаолиятини лицензиялаш ҳамда сертификатлаштириш мазкур бинода амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)