Shamshad TV телекомпаниясининг Кобулдаги офисига уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгари телекомпания офиси жойлашган ҳудудда отишма содир бўлгани хабар қилинган эди. Энди аниқлаштирилишича, ҳужум оқибатида икки киши қурбон бўлган.
Айни пайтда ҳужум қайтарилди, телестанция ишлашда давом этмоқда.
Shamshad TV директори Обид Эҳсос Tolo News телеканалига берган интервьюсида ходимлар кабинетларида ишлаётган чоғда жиноятчилар полиция формасида кириб келганини хабар қилди.
«Улар қўриқчилар томонга гранаталар ташлади, сўнг янгилик кабинетларини қамалга олди, йўлларидан чиққан одамларга қарата ўқ уза бошлади», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, персоналнинг катта қисми деразалардан сакраб қочгани туфайли омон қолган.
Изоҳ (0)