Walt Disney компанияси 21st Century Fox кинокомпанияси операцияларининг катта қисмини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Disney 21st Century Fox’га кабель телеканаллари, шу жумладан, FX ва National Geographic Channel’ни, 21st Century Fox киностудиялари, шунингдек, контент тарқатиш бўйича чет эл операцияларини сотиб олишни таклиф қилган.
Манбаларнинг сўзларига қараганда, икки томоннинг музокаралари бош берк кўчага кириб қолган. Келишувга эришилмаган саволлар ичида нарх масаласи ҳам бор.
Келишув амалга ошса, 21st Century Fox фақат янгилик ва спорт телеканаллари билан қолар эди.
Шунга қарамай, келишувлар қайтадан бошланиши мумкин.
6 ноябрь ҳолатига кўра Disney капитализацияси 155,3 миллиард долларни, 21st Century Fox капитализацияси эса 50,2 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)