Сингапур кетма-кет тўртинчи йил чет элликлар учун энг қиммат шаҳар деб тан олинди. Бу Economist Intelligence Unit журнали Британия бўлинмаси ҳисоботида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, ушбу шаҳар автомобиль сотиб олиш бўйича энг қиммат ҳисобланади, кийим-кечак нархи бўйича иккинчи ўринда туради. Лекин айрим категорияларда, масалан, уй, шахсий гигиена товарлари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи персонал нархи бўйича Сингапур нисбатан минтақавий мегаполисларга нисбатан арзонроқ шаҳар ҳисобланади. Экспертлар, шунингдек, Сингапур ва Шанхайда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир хил деган хулосага келди.
Рейтингда иккинчи ўринни Гонконг эгаллади. Бешликка, шунингдек, Цюрих, Токио ва Осака кирди. Умуман олганда, ўнликда Осиё давлатлари кўпчиликни ташкил этди. Нью-Йорк ўтган йилгига нисбатан икки позицияга тушиб, 9-ўрин билан қаноатланди. Ўнинчи ўринни Париж ва Копенгаген бўлишиб олди.
Изоҳ (0)