Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби бош мураббий Славен Биличга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълумот берди.
«Вест Ҳэм» АПЛ 11-турида «Ливерпуль»ни қабул қилиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу натижа раҳбарият сабр косасини тўлдирган. Ахир «Вест Ҳэм» ортда қолган 11 та учрашувда бор-йўғи 9 очко жамғариб, 18-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса хавфли зона демакдир.
Клуб расмий сайти 2,5 йиллик меҳнати учун хорватиялик мутахассисга миннатдорчилик изҳор қилган ва «Вест Ҳэм» олдинга қадам босиши учун, жамоага янги қон кераклиги тушунтирилган. Шунингдек, 2015 йил Билич билан иш бошлаган унинг 4 нафар ёрдамчиси ҳам бир вақтнинг ўзида ишдан озод этилган.
Ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен «Вест Ҳэм»даги фаолиятимдан фахрланаман.Норасмий маълумотларга кўра, айни пайтда ишсиз юрган Дэвид Мойес Лондон клубини қабул қилиб олиш учун энг яхши номзод бўлиб турибди.Биз янги мавсумни ёмон бошладик. Европанинг кўплаб клубларида бўлгани каби, мураббий бунинг учун товон тўлаши керак. Раҳбариятнинг қарори мантиқий тўғридир.
Славен Билич, «Вест Ҳэм» собиқ бош мураббийи
Славен Билич «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб олган дастлабки йилида етакчиларнинг ҳақиқи «кушандаси»га айланганди. Бироқ кейинги мавсумлар омадсиз келди. 49 ёшли мутахассис 2006—2012 йиллар давомида Хорватия терма жамоасини бошқарган.
Изоҳ (0)